Сурхондарёда яна ер сотмоқчи бўлган шахс қўлга тушди
Жарқўрғон туманида яшовчи У.Дониёров (исм-шариф ўзгартирилди)нинг аризасига асосан Сурхондарё вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қумқўрғон туманида яшовчи Х.Тоймасов давлат захирасида бўлган 20 сотих ер майдонини 190 миллион сўмга сотмоқчи бўлганида қўлга олинди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизматидан маълум қилишларича, ушбу ер майдонини кадастрда ишловчи танишлари орқали харидорнинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган Х.Тоймас тезкор тадбир чоғида ашёвий далиллар билан ушланган.
Айни пайтда давлат захирасидаги ерни пуллашга уринган бу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА