Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда яна битта университет иш бошлади
09:36 / 2024-10-20

Шўрчи туманида Сурхондарё вилоятида иккинчи нодавлат олий таълим муассасасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Туманнинг Оқкамар маҳалласида иш бошлаган Навоий инновациялар университети 16 йўналишда бакалавр ва учта йўналишда магистр мутахассисларни тайёрлайди.  

Президентимиз ташаббуси билан таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизда нодавлат олий таълим муассасалари фаолиятини йўлга қўйиб, етук кадрлар тайёрлашда ҳалол рақобат муҳитини шакллантирди. Хусусан, бундан саккиз йил муқаддам ёшлар Сурхондарё вилоятида атиги битта университетда касб сирларини ўрганган бўлса, эндиликда бешта давлат ва иккита нодавлат таълим муассасасида таҳсил олмоқда.

Ҳиндистоннинг "MIT World Peace" университети билан ҳамкорликда ташкил этилган Навоий инновациялар университетида йигит-қизларнинг таълим олиши учун барча шароит яратилган. Талабаларга халқаро даражадаги замонавий ўқув услубларидан фойдаланган ҳолда сабоқ берилади. Улар қўшма таълим дастурлари доирасида хорижий давлатларда ҳам ўқиш имкониятига эга бўлади. 

 Тантанали маросимда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этди.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири