Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда улоқ-кўпкари бўйича халқаро турнир ўтказилади
15:40 / 2022-03-17

Жорий йилнинг 24-26 март кунлари Сурхондарё вилояти Термиз туманида жойлашган Қорабайр отлари маҳорат мактабида улоқ-кўпкари бўйича халқаро турнир ўтказилади.

Бугун, 17 март куни Спортни ривожлантириш вазирлигида Ўзбекистонда илк бор ташкил этилаётган мазкур мусобақани юқори савияда ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг йиғилиши бўлиб ўтди. 

Унда алоқадор вазирлик ва идора мутасаддилари қатнашиб, халқаро турнирни юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ вазифалар кўриб чиқилди.

 

Йиғилиш давомида Ўзбекистон Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов халқаро турнир аҳамияти ҳақида сўз юритиб, мусобақаларда хорижий давлатларнинг 120 нафарга яқин чавандозлари қатнашиши кутилаётганлиги, уларни кутиб олиш, жойлаштириш, халқаро турнир жараёнида турли кўргазмали чиқишлар, улоқ-кўпкари бўйича конференция ташкил этиш тўғрисида сўз юритди. 

Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси раиси ўринбосари Эркин Абзалов халқаро турнирда мамлакатимиздан 4 та, хорижий давлатлардан 6 тага яқин жамоалар қатнашиш бўйича илк талабномаларни тақдим этганлиги, мусобақаларни алдолатли бошқариб бориш учун ҳакамлар белгиланаётгани борасида ахборот бериб ўтди. 

Билдирилган фикрлардан келиб чиқиб, мамлакатимизнинг халқаро имижини юксалтиришга ҳисса қўшадиган ушбу тадбирни  юқори даражада ташкил этиш хусусида тегишли қарорлар қабул қилинди. Дахлдор ташкилот мутасаддиларига зарур кўрсатмалар берилди. 


Т.Рўзиев, ЎзА