Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда уч нафар шахсга қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди
12:05 / 2023-12-11

Сурхондарё вилоятида ҳам “Долзарб 40 кунлик” махсус профилактик тадбирлари доирасида ҳудудларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиб, криминоген вазиятни янада яхшилашга қаратилган чоралар кўрилмоқда.

Шу мақсадда ижтимоий муҳитга салбий таъсир ўтказишга уринаётган шахсларни аниқлаб, жиноят содир этишининг олдини олиш учун тезкор тадбирлар ташкил этилмоқда. Вилоятда ўтказилган тезкор рейд тадбирлари чоғида ижтимоий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи 3 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди. 18 та маъмурий иш қўзғатилиб, 6 нафарига Жиноят ишлари бўйича судларнинг тегишли қарорлари асосида маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 40 нафар қидирувдаги шахс, 1 килограмм 97 грамм гиёҳванд модда, бита, кастет, ўткир тиғли жисмлар, ноқонуний диний мазмундаги адабиётлар, пиротехника воситалари ва жиноятга алоқадор бошқа далилий ашёлар аниқланди. 

Шунингдек, жойларда жиноятчиликка қарши кескин курашиш, содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан тушунтириш ишлари, профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда. Вилоятда тезкор-профилактик тадбирлар давом этмоқда.  

 

Холмўмин Маматрайимов,  

ЎзА мухбири