Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда туризм жонкуярлари ҳам ҳазрат Навоийни ёд этди
20:24 / 2021-02-09

Сурхондарё вилоятида буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.

Муборак сана муносабати билан Сурхондарё вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармасида ҳам улуғ мутафаккир таваллуд топган кунга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда ҳудудий бошқарма бошлиғи З.Намозов,Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси вилоят бўлими масьул ходими Н.Эргашев,  вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари З. Алимардоновалар Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди,кейинги йилларда буюк бобомиз меросини чуқур ўрганишга қаратилаётган эьтибор ва асарларининг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти ҳақида фикр алмашди. Қўшни Афғонистонда ул зот мангу қўним топган гўшада мамлакатимиз томонидан амалга оширилаётган ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишлари хусусида атрофлича маьлумот берилди

– Сўз мулки султонининг ғазалларини ўқувчилик йилларимиздан севиб ўқиганмиз, ёд олганмиз, – дейди вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ходими М.Эшбоева. – Нафис бу асарлар ҳозир ҳам бизни ҳаётда энг тўғри йўлга бошлаб турганидан фахрланиб юрамиз. Шу боис фарзандларимизга улуғ бобомиз рубоий, туюқ ва ғазлларини чуқур ўргатишга интиламиз. Ёд олишни маслаҳат берамиз.

– Сўнгги йилларда Навоийни ўқиш бу – юксалишга интилиш, баланд чўққиларга талпиниш эканини чуқур ҳис этаяпман, – дейди Н. Эргашев. – Аслида буюк бобомиз ўз замонида илм-маърифат, зиё қуёшга талпиниб яшаган. Дунё аҳлининг буюк шоир ижодига қизиқиши ошиб бораётгани билан ҳар қанча фахр ҳиссини туйсак арзийди. 

Давлатимиз раҳбари ғояси билан Навоий жаиғармаси ташкил этилгани мутафаккир шахсига кўрсатилаётган ҳурматнинг ёрқин ифодасидир. Туризм жонкуярларининг буюк шоир, давлат арбоби ҳаёти ва ижодига қизиқиши баланд эканидан жуда мамнун бўлдим. Зеро, Навоийни англаш инсонни ҳамиша аҳиллик ва фидойиликка ундаб келган.

Тадбирда иштирокчилар шоир ғазалларидан намуналар ўқиди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА