Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда тўй ва маросимлар маромида ўтказилади
09:06 / 2025-11-07

Сурхондарё вилояти оила ва хотин-қизлар бошқармаси “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштиришда давлат ва жамоат ташкилотларининг роли” мавзуига башланган давра суҳбати ташкил этди.

Вилоятдаги тегишли идора ва ташкилотлар вакиллари, оқила аёллар, олимлар, зиёлилар, маҳаллалар фаоллари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда ҳукумат қарорига мувофиқ, тўй ва маросимларни тартибга солиб, ортиқча сарф-харажатларни камайтириш ҳамда оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Шу мақсадда юртимиз бўйлаб “Маромийлик” лойиҳасига старт берилгани қайд этилди. Маросимларни миллий анъана ва одоб-ахлоқ меъёрларига мос равишда ўтказиш, исрофгарчиликнинг олдини олиш, жамиятда ҳамжиҳатлик ва аҳиллик муҳитини мустаҳкамлаш хусусида фикр алмашилди.

[gallery-26130]

Давра суҳбати якунида вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси, “Нуроний” жамғармаси, республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимлари, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилояти вакили, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари биргаликда ишлаб чиққан жамиятда маромийлик маданиятини шакллантириш бўйича маънавий-маърифий тадбирлар дастури доирасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири