ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоятида ҳам айни кунларда абитуриентлар олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест синовларини топширмоқда.
Янги 2022/2023 ўқув йили учун ўтказилган қабул давомида вилоятдаги олий таълим муассасаларида ўқиш истагини билдирган жами 87 минг 224 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.
Абитуриентлар тест синовларини Термиз шаҳридаги “Алпомиш” стадиони, “Сурхон” спорт мажмуаси, Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг футбол майдони ва Денов тадбиркорлик ва педагогика институти футбол майдонларида топширмоқда.
12 кун давом этадиган тест синовларининг 1-сменаси эрталаб соат 7:00 дан 10:00 гача, 2-сменаси эса кеч соат 19:00 дан 22:00 гача ҳамда очиқ, ошкора ва шаффоф ўтказилиши таъминланмоқда.
Жамоат тартибини сақлаш, соғлиқни сақлаш, санитария эпидемиологик осойишталик маркази, электр таъминотига масъул ходимлар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари иштирокида узлуксиз навбатчилик ташкил қилинган.
[gallery-8327]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА