Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда темир йўлларига ҳам кадастр паспорти берилди
09:35 / 2022-12-16

Президентимизнинг 2022 йил 12 апрелдаги “Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига мувофиқ, воҳа ҳудудидан ўтган вилоят автомобиль йўллари бош бошқармасига қарашли умумфойдаланишдаги автомобиль йўллари хатловдан ўтказилиб, тегишли тартибда кадастр паспорти топширилмоқда.

– Вилоят ҳудудида 2 минг 843 километр автомобиль йўли мавжуд, –дейди Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими бошлиғи А.Холбоев. – Ҳозиргача 2 минг 500 километр йўлнинг кадастр паспорти шакллантирилиб, UzKard дастурига туширилган 2 минг 200 километри давлат рўйхатидан ўтказилди. Шунингдек, вилоят ҳудудидан ўтган 419 километр темир йўл ҳам давлат рўйхатига олиниб, кадастр паспорти билан таъминланди.  

Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси маълумотига кўра, жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда 57 минг 916 та кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатига олинган. Уларнинг 26 минг 35 таси якка тартибдаги турар-жой бинолари, 7 минг 10 таси кўп қаватли уйлардаги хонадонлар, 15 минг 455 таси ер участкаси ва 7 минг 38 таси нотурар кўчмас мулк объектларидир.  

Якунланаётган йилда сув хўжалигига тегишли 21 та каналнинг 708 гектар, 40 та коллекторнинг 375, 113 та насос станциясининг 118, 4 та сув омборнинг 9 минг 364 гектар ер майдони ҳам давлат рўйхатидан ўтказилиб, кадастр паспортига эгалик қилди. Вилоятда хатлов давом этмоқда.  

 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,  

ЎзА мухбири