Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда таълимни ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди (+видео)
17:54 / 2026-03-03

Вазир фикри

Бугун юртимизда мактабгача таълимдан тортиб, олий таълимгача муносиб кадрлар етиштириш масаласига алоҳида ёндашувлар амалга оширилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи доирасида “Янги Ўзбекистон” массивида фаолият юритаётган мактаб ва ўқув марказини кўздан кечирди.

– Сунъий интеллектга ўқитиш дастурларини бежиз мактаблар таълимига жорий этмаяпмиз, ўқувчилар олий таълим муассасалари, меҳнат бозорига келажак касблари учун тайёр бўлиб боришларини истаймиз, – деди Президент.

Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан ўтказилган йиғилишда ҳудудда таълим соҳасининг бугунги ҳолати, эришилган ютуқлар ва навбатдаги мақсадларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, вилоятда келгусида таълим соҳасида амалга оширилиши белгиланган аниқ режалар юзасидан мутасаддиларга вазифалар юклатилди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов таълим йўналишида Сурхондарёда Давлатимиз раҳбари томонидан қўйилган вазифаларга тўхталиб ўтди.

– Сурхондарёда олий таълим, фан ва инновациялар йўналишидаги энг асосий вазифалардан бири касбий таълимга оид бўлди. Хусусан, ҳозирда ҳудудда мавжуд касбий таълим ташкилотларига халқаро дастурларни жорий этиш, шунингдек Буюк Британия, Хитой, Германия, Швейцария ва бошқа давлатлар тажрибасини ўрганиб татбиқ этиш бўйича топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, ҳудудда илғор касбий маҳорат мактаби ҳам ташкил этилади. У “Илғор касбий техникум” деб аталади ва вилоятдаги техникумлар ҳамда ўқитувчиларнинг малакасини оширишга хизмат қилади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/iStwTGyxGaY" title="Surxondaroda ta’limni rivojlantirish bo‘yicha aniq vazifalar belgilab berildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Абдулазиз Рустамов,

Нишонбой Абдувоитов (видео),

Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА