Сурхондарё вилояти солиқ бошқармасида Президентимизнинг Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ва жорий йилда амалга ошириладиган муҳим вазифаларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Солиқ қўмитасининг Шахсий хавфсизлик бошқармаси ташкил этган тадбирда Мурожаатнома мамлакатимиз тараққиётининг яқин истиқболдаги стратегик йўналишларини белгилаб бергани ва Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги туб ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.


Олтита устувор йўналиш доирасида Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги ва тинч-тўкин ҳаёт йўлидаги ислоҳотлар янада жадаллашиши, давлат тараққиётига тўсиқ бўладиган коррупцияга қарши курашиш кучайтирилиши ҳақида сўз юритилди. Бу жараёнда 2026 йил коррупцияга қарши курашиш соҳасида “фавқулодда ҳолат” эълон қилиниб, мазкур йўналишда мутлақо янги тизим жорий этилаётгани қайд этилди.

Тадбир якунида солиқ ходимлари давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ ҳамда ички меҳнат тартиб-қоидаларига қатъий риоя этиши, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиши ва “ҳалоллик” тамойилига амал қилиши юзасидан фикр алмашилди.
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА