Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда сайловолди тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
18:58 / 2023-07-04

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сурхондарё вилояти кенгаши фаоллари ва ёш аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури юзасидан тарғибот ташвиқот тадбирларини олиб бормоқда.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари, бозорлар ва бошқа аҳоли гавжум жойлар, тадбиркорлик субъектлари, корхона ва ташкилотларда ташкил этилаётган тадбирларда сайловчиларга буклет, флаер каби тарғибот материаллари тарқатилиб, номзоднинг сайловолди дастурида белгиланган мақсадлар ҳақида атрофлича маълумот берилмоқда.  

– Мамлакатимиз ҳаётидаги ўта муҳим сиёсий воқеа – муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови сўнгги йиллардаги демократик ўзгаришлар ва туб ислоҳотлар натижасида юртимизда юзага келган мутлақо янги ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий-маърифий муҳитда бўлиб ўтмоқда, – дейди Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сурхондарё вилояти кенгаши раиси А.Рўзиев. – Бу жараёнда тарғибот ташвиқот тадбирлари сифатига кўп нарса боғлиқ. Шунга мувофиқ биз номзоднинг сайловолди дастури ўз ифодасини топган бешта мақсадни сайловчилар ўртасида чуқур тарғиб қилишга интиляпмиз. Ундаги ҳар бир вазифа одамларни ҳаётдан рози қилиш, уларнинг узоқ келажакда ёки эртага эмас, балки айнан бугун яхши яшашини таъминлаш, “Давлат — инсон учун”, “Жамият — ислоҳотлар ташаббускори”, “Аввал инсон, кейин жамият ва давлат” деган мутлақо янги тизимни ҳаётга татбиқ этишдек улуғвор мақсадлар мужассамлигини тушунтиряпмиз. Мазкур дастур шубҳасиз, бугундан қурилаётган келажагимиз, барпо этиладиган эртанги кунимиз қиёфасини аниқлаб бериши тўғрисида фикр алмашяпмиз.  

Ҳудудларда бўлиб ўтаётган тарғибот тадбирларида партия фаоллари, нуронийлар, ёшлар ва турли соҳа вакиллари номзод дастурида белгиланган вазифаларни алоҳида эътироф этиб, 9 июлда бўлиб ўтадиган сайловда барчани фаол иштирок этишга чақирмоқда.  

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА мухбири