Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда раҳбарлар таркибида ўзгаришлар
14:39 / 2024-04-13

Қизириқ тумани ҳокими Шерзод Ражабов Сурхондарё вилояти ҳокимининг, молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ш.Ражабов Сурхондарё вилояти ҳокимлиги гуруҳ раҳбари, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг бўлим бошлиғи, директор ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган. Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2023 йилдан Қизириқ тумани ҳокими лавозимида фаолият юритаётган эди.

2023 йилдан буён вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари 
бўлиб ишлаган Анвар Орипов Қизириқ тумани ҳокими бўлди.

А.Орипов Тошкент вилояти ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармасида, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида турли вазифаларда ишлаган. Сурхондарё вилояти ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси бошлиғи, “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти бошқарма бошлиғи, Вазирлар Маҳкамасида шуъба етакчи мутахассиси, Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири