Сурхондарёда қарийб 1,5 триллион сўмлик мегалойиҳа амалга оширилмоқда
“Тўпаланг сув омбори сувидан фойдаланиш ҳисобига Сурхондарё вилоятининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш” лойиҳасини амалга ошириш ҳамда “Тўпаланг” сув омбори ҳудудида сув тақсимлаш, сув тозалаш ҳамда сув қувурлари қуриш ва реконструкция қилиш объектида қурилиш-монтаж ишлари учун 300 дан ортиқ машина-механизм ва ускуналар ҳамда 700 нафардан ортиқ мутахассислар жалб этилган.



Мегалойиҳа фойдаланишга топширилиши билан вилоятнинг 495 та маҳалласидаги 1.7 миллион нафар аҳоли тоза ичимлик сув билан таъминланади.
Нилуфар Бозорова,
ЎзА