Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда Пробация бўлими янги бинода иш бошлади
16:36 / 2021-10-22

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси пробация хизмати ходимлари учун барпо этилган янги бино фойдаланишга топширилди.

Замонавий бинонинг очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов, ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник А.Исмоилов, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари, ички ишлар  органлари ходимлари, шаҳар ҳокими, фахрий меҳмонлар ҳамда кенг жамаотчилик вакиллари иштирок иштирок этди.

Тадбирда Ички ишлар тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётгани, соҳанинг моддий-техник базаси мустаҳкамланаётгани ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга хизмат қилаётгани алоҳида қайд этилди.

Бинода вилоят ИИБ Пробацияси хизмати ва Пробациянинг Термиз шаҳар бўлими  фаолият юритади. Хоналар замонавий жиҳозлар, компьютер жамланмалари, интернет тизими, кузатув камералари билан таьминланган.

Иштирокчилар янги бинода яратилган замонавий шароитлар билан танишди.

 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА