Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда ўтказилган “Китобхонлик фестивали”да 390 минг ўғил-қиз қатнашди
21:09 / 2025-09-26

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилоятида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, бошқармаси, вилоят болалар кутубхонаси ҳамкорлигида аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантириш, уларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишини ошириш мақсадида “Китобхонлик фестивали” ўтказилди.

Фестивалда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари, вилоят болалар кутубхоналари раҳбарлари, китобсевар ёшлар ва ота-оналар иштирок этди. 

[gallery-25484]

Тадбир доирасида “Энг китобхон мактаб”, “Энг фаол китобхон ўқувчи”, “Ижодкор болалар”, “Энг китобхон оила”, “Энг фаол кутубхоначи” йўналишида кўрик-танловлар ташкил этилди. Уларда жами 390 минг нафарга яқин ўқувчи қатнашиб, 55 нафар ғолиб аниқланди. Ғолиблар муносиб тақдирланди. 

Маросимда янграган куй-қўшиқлар барча иштирокчиларга байрамона кайфият бағишлади. Тадбир сўнггида фестиваль эстафетаси Қашқадарё вилоятига топширилди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА