Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда оммавий юриш марофони ўтказилди
11:31 / 2021-09-25

Бугун эрта тонгдан Сурхондарё вилоят туризм ва спортни ривожлантириш бош бошқармаси туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамкорлигида оммавий юриш марофони ҳамда бадантарбия машқларини ўтказиб, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилди.

Термиз шаҳри ва туманлар марказларида ташкил этилган марофонда  етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган соғлом турмуш тарғиботчилари иштирок этди.

Термиз шаҳрида ўтказилган тадбирда инсоннинг ўз организми ва бадани ва  саломатлигига муносабати соғлиқни сақлашда муҳим ўрин тутиши ҳақида атрофлича маьлумот берилди. Бу  омиллар саломатликни, жисмоний ва руҳий фаолликни, узоқ умр кўриш ва умрни узайтиришга хизмат қилиши хусусида фикр алмашилди.  

–Эрталабки бадантарбия ва тоза ҳавода эркин юришни одат қилаётганлар сафи кенгайиб бормоқда, – дейди Термиз шаҳар туризм ва спорт бўлими бошлиғи Илҳом Абсаттаров. – Улар кўмагида олиб бораётган тарғибот ишларимиз инсон саломатлигини сақлашда унинг ҳаёт тарзи ва эрталабки бадантарбия ишларига, тоза ҳавода сайр қилишга онгли ёндошишга боғлиқлигини чуқур  ҳис этишига кўмаклашмоқда.

Оммавий марофоннинг вилоят марказидаги иштирокчилари бадантарбия машғулотларидан сўнг  5 километр масофага эркин пиёда юриб, боришди.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА