Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда муборак Рамазон ойи юксак савияда ўтади
16:51 / 2024-03-11

Президентимизнинг жорий йил 7 мартдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаб, меҳр-оқибат, хайру саховат, шукроналик ойини юқори савияда ўтказиш юзасидан Сурхондарё вилоятида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Термиз туманидаги Ҳаким ат-Термизий мажмуасида вилоят, туман, шаҳар секторлари раҳбарлари, вилоят фаоллари, жамоат ташкилотлари ва диний соҳа вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов шу ҳақда атрофлича сўз юритиб, барчани муборак Рамазон ойи билан табриклади. Президентимиз топшириғи асосида ўтган йили фазилатли Рамазон ойида яратилган Сурхондарё тажрибасини бу йил ҳам давом эттириб, ҳудудлардаги ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш юзасидан таклиф ва тавсияларини билдирди. 

Сурхондарё вилоятидаги 129 та жоме масжидида таровеҳ намозини ўқиш учун барча қулайлик яратилди. Масжидлар атрофида автотураргоҳлар ташкил этилиб, тез тиббий ёрдам хизмати йўлга қўйилди. Овоз кучайтиргичлар билан таъминланиб, таҳоратхоналар тартибга келтирилди. Муборак ой арафасида шаҳар ва туманларда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилди. 

Тадбирда Ватанимизга тинчлик-тўкинлик, юртимизга фаровонлик, деҳқончиликка қут-барака, хонадонларга файз, халқимизга сиҳат-саломатлик тилаб, дуо қилинди. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири