French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда меҳмонхоналар яна биттага кўпайди
17:35 / 2020-12-13

Сариосиё туманидаги Шарғун шаҳрида 50 ўринли замонавий меҳмонхона фойдаланишга топширилди.

Тумандаги "Dream Start" масьулияти чекланган жамияти бунёд этган меҳмонхонада маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар учун барча қулайлик яратилган. Кенг, шинам хоналар замонавий усулда жиҳозланган.

Ёш тадбиркор Ҳусниддин Турсунов янги мемонхонани қуриб,ишга тушириш ва жиҳозлаш учун уч миллиард 500 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфлади.

— Мамлакатимизда кейинги йилларда туризм соҳасига катта эьтибор берилмоқда, -дейди "Dream Start" масьулияти чекланган жамияти раҳбари Ҳ. Турсунов.-Хушманзара тоғлар бағридаги шахтёрлар шаҳрига ҳам нафақат мамлакатимиз балки,дунёнинг турли давлатларидан меҳмонлар келиши кўпаймоқда.Биз ҳам уларга сифатли,арзон хизматлар кўрсатиш мақсадида шаҳар қиёфасига мос меҳмонхона бунёд этдик.Еелгусида туризм соҳасининг бошқа йўналишларида ҳам хизмат кўрсатишни йўлга қўйиб, ёшлар бандлигини таьминламоқчимиз.

Янги меҳмонхонада ўн нафар шарғунлик ёшлар доимий иш билан банд бўлди.

Маълумотларга кўра, айни пайтда Сурхондарё вилоятида 54 меҳмонхона ва юздан ортиқ оилавий меҳмон уйлари сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда. 2020-2021 йилларда лойиҳа қиймати 288,3 миллиард сўмлик 2 минг 863 ўринли 63 та меҳмонхона қурилиб, ишга туширишлиши мўлжалланган. Йилнинг ўтган даврида уларнинг 21 таси фойдаланишга топширилиб, 250 га яқин янги иш ўрни ташкил этилди. Шунингдек, пандемия даврида давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш учун 7 та меҳмонхонага Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан 306 миллион 625 минг сўм мақсадли фоизсиз ссуда берилди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА