ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар қилинганидек, Сурхондарё вилоятнинг барча ҳудудлари, туман марказлари, овул ва қишлоқларда “Маънавият карвони” фестивали доирасида, маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, спорт мусобақалари, кўнгилочар тадбирлар ўтказилмоқда.
Эрта тонгдан Санъат саройи шаҳар аҳолиси, тарғиботчилар, шоир, ёзувчилар билан гавжум бўлди.
[gallery-8722]
“Ўзбекистон қаҳрамонлари” китоби тақдимотида вилоятдаги ҳунармандлар, ижодкор ёш рассомларнинг кўргазмалари намойиши ташкил этилди. Тақдимотда вилоятдаги 6 нафар Ўзбекистон қаҳрамонлари ва уларнинг оила аъзолари даврага таклиф этилиб, уларга Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан чоп этилган “Ўзбекистон қаҳрамонлари” китоби топширилди. Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минхожиддин Ҳожиматов, “Маърифат” тарғиботчилари жамияти аъзоси Жамила Шермуҳаммедова, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова тадбирда сўз олиб, юртимизда сўнги беш йил давомида амалга оширилган улкан ислоҳотлар, ўзгаришлар ҳақида атрофлича сўз юритди.
–Фестиваль барча ҳудудларда кўтаринки кайфиятда бошлаб юборилди, - дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева. – Эл суйган шоир, санъаткорларнинг чиқишлари, дилтортар куй-қўшиқ ва рақслари айниқса, барчага манзур бўлмоқда.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА