Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда “Маънавият фестивали”нинг шукуҳи ўзгача (видео)
18:59 / 2024-07-23

ФОТОРЕПОРТАЖ

“Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остидаги “Маънавият фестивали” Сурхондарё вилоятида ўзгача кайфият ва кўтаринки руҳ билан бошланди.

Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган фестиваль доирасидаги тадбирларда халқимиз суйган санъаткорлар, таниқли актёрлар, илм-фан, санъат, адабиёт намояндалари иштирок этмоқда.  

Бойсун, Денов ва Шўрчи туманларида ташкил этилган “Маънавият фестивали” ҳам унутилмас воқеаларга, самимий суҳбатларга бой бўлди.

Тадбирларда Ватан, юрт истиқлоли, инсон қадрини улуғлаш ғоялари бош мавзуга айланди, ҳурлик, адолат, эзгуликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар куйланди.  

[gallery-18381]

Дастлаб “Инсон қадри” лойиҳаси доирасида Бойсун тумани Дарбанд фуқаролар йиғинида яшовчи Меҳрангиз Муртазоқулова ва Темирдарвоза маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 103 ёшли Шоҳимардон Ҳамроев хонадонларига борилиб, улар ҳолидан хабар олинди, совға-саломлар улашилди, дилдан суҳбат қурилди.  

Ижодий гуруҳ аъзолари иштирокида Бойсун туманидаги Ўрта мачай маҳалласида “Оила - маънавият қўрғони” лойиҳаси ҳам ўтказилди. Унда шоир ва ёзувчилар оила мустаҳкамлиги ҳақида суҳбат олиб борди.

– Бу йилги фестиваль дастури ранг-баранг бўлиб, бир қатор лойиҳаларни қамраб олган, - дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари  Наргиза Раҳматуллаева. – Аҳоли ва кайвони онахонлар, нуронийлар, намунали оилалар фаол қатнашяпти. Фестиваль доирасида маънавият, юртга садоқат, ватанпарварлик йўналишларидаги турли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Учрашувлар, концертлар, адабий суҳбатлар ташкил этилмоқда. Ёшлар орасида китобхонлик, меҳр-оқибат, ватанпарварлик, ислоҳотларга дахлдорлик каби туйғуларини оширишга қаратилган “Ватан мадҳи” номли мусиқий концерт дастури, “Мутолаа марафони”, “Энг маънавиятли маҳалла”, “Миллий бирдамлик” каби танлов ва ижтимоий лойиҳалар шулар жумласидандир.  

Куннинг иккинчи ярмида туманлар марказидаги истироҳат боғларида “Ватан мадҳи” лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган гала концерт йиғинларда катта таассурот қолдирди. Хиёбон бўйлаб ватанпарварлик, меҳр-муҳаббатни тараннум этувчи куй-қўшиқлар воҳа аҳлига байрамона кайфият улашди.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/WmfDoH8-r3M?si=teU7oZjs3vGUMk9w" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат,видео),ЎзА