Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда маънавият фестивали ўтказилди
20:41 / 2023-08-28

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарёда Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида бўлиб ўтган маънавият фестивали барчага байрам шукуҳини улашди.

Фестиваль доирасида пойтахтдан ташриф буюрган таниқли олимлар, адабиёт ва санъат намояндаларидан иборат тарғиботчилар иштирокида маҳаллалар, жамоат ташкилотлари, корхона ва идораларда мулоқотлар, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Тадбирлар давомида мустақиллик йилларида Ватанимиз, халқимиз ҳаётида, барчамизнинг онгу шуур ва тафаккуримизда рўй берган улкан ўзгаришлар, истиқлолнинг буюк моҳияти ва аҳамияти, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт йўли ҳақида кенг тушунтиришлар олиб борилмоқда.  

[gallery-13299]

Биргина вилоятнинг Бойсун туманида сўнгги йилларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳудуд қиёфасини бутунлай ўзгартириб юборди. Ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётир. Туманнинг марказий Маданият биносида маънавиятчилар билан ўтказилган учрашувда шулар хусусида сўз борди.  

Учрашувда филология фанлари доктори, профессор, маҳоратли нотиқ Раҳимбой Жуманиёзов, Ўзбек миллий мақом санъати маркази давлат муассасаси хонандаси Нафиса Фармонова, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти бўлим бошлиғи Найим Ниёзов, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, бугунги кунда мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили асоси олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Фестиваль доирасида вилоятнинг барча ҳудудларида нуронийлар, меҳнат фахрийлари ва ёшлар иштирокида “Уч авлод учрашувлари”, мактабгача таълим ташкилотларида “Менинг илк китоб жавоним”, ёшлар ўртасида миллий мусиқа санъатимизнинг кўп асрлик ижро йўллари, қадимий тарихини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Миллий қўшиқлар ва мақом”, “Ватан мадҳи”, “Бахшилар тараннумида” концерт-дастурлари, “Миллий қадриятлар” каби лойиҳалар ташкил этилди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА