Сурхондарёда маҳаллалар етакчиси ўзгарди
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига Сайдулла Абдураимов тайинланди.
С.Абдураимов 1980 йил Ангор туманида туғилган. 2004 йил Термиз давлат университетини, 2010 йил Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган. Олий маълумотли математика ва юриспруденция мутахассисликларига эга.
У вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, вилоят адлия бошқармаси, “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгашида турли вазифаларда меҳнат қилган. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши раиси лавозимида ишлаган.
Тайинловга қадар халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши котибияти мудири лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.
Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири