English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда “Китобхонлик фестивали” ўтказилди
17:17 / 2023-09-23

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Сурхондарё вилоят болалар кутубхонаси томонидан аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантириш, китоб мутолаасига бўлган қизиқишни ошириш мақсадида “Китобхонлик фестивали” ташкил этилди.

Китобсеварлар байрамида вилоят болалар кутубхоналари масъуллари, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, қатор ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва китобсевар ёшлар, китобхон оилалар иштирок этди.

Фестиваль доирасида “Энг китобхон мактаб”, “Энг фаол китобхон ўқувчи”, “Энг китобхон оила” каби китобхонлик танловлари ўтказилган бўлиб, уларда ғолибликни қўлга киритган ва фаол иштирок этган ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари бугунги маросимда тантанали тақдирланди.

[gallery-13684]

Тадбир доирасида китоблар ярмаркаси, маънавий-маърифий кеча, театр томошалари ташкил этилди.

Санъаткорлар томонидан тақдим этилган куй-қўшиқлар ва жозибали рақслар фестивалга байрамона руҳ бағишлади.

Жонибек Қўзимуродов (сурат), ЎзА