Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда “Жасорат мактаблари”га ўқишга кириш учун қарийб 1 ярим минг ўқувчи ариза топширди (+видео)
17:00 / 2025-07-11

Хабарингиз бор, Президентимизнинг 2024 йил 15 ноябрдаги қарорига асосан ҳар битта туман (шаҳар)да “Жасорат мактаблари” фаолияти йўлга қўйилган.

Жорий йилнинг 10 июль куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Жасорат мактаблари” учун биринчи босқич қабул имтиҳонлари ташкил этилди. Бунда талабгорлар она тили ҳамда математика фанларидан тест синовларини топширди. Иккинчи босқичда улар жисмоний тайёргарлик бўйича куч ва салоҳиятини синовдан ўтказади.

[gallery-24273]

Сурхондарё вилоятида биринчи босқич қабул имтиҳонлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳудудий бўлими биносида бўлиб ўтди. 

Маълумот учун. Вилоятда “Жасорат мактаблари”га ўқишга кириш учун умумтаълим мактабларининг 4-синфини тугатган 1 минг 500 га яқин ўқувчи ариза топширган.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/e2tM_Vi569s" title="Jasorat maktabi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат ва видео), ЎзА