Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда ҳам “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари кўтаринки руҳда ташкил этилди
13:31 / 2023-09-04

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги мавжуд 965 та умумтаълим мактабида ҳам янги ўқув йили катта тантана билан бошланди.  

Янги ўқув йилида ушбу умумтаълим мактаблари 535 мингга яқин ўқувчини ўз бағрига олди. Улардан 62 минг 956 нафари биринчи синфга қабул қилинган жажжи ўғил-қизлардир. Уларга 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси ва дарсликлар жамланган “Президент совғаси” топширилди.  

“Биринчи қўнғироқ” тадбири Термиз шаҳридаги 6-умумтаълим мактабида ҳам  кўтаринки руҳда ўтказилди. Эрта тонгдан мактабнинг файзли ҳовлисига ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, устозлар, жамоатчилик вакиллари тўпланди.

[gallery-13445]

Жорий ўқув йилида мазкур таълим дардоҳида 90 нафар ўқитувчи-педагог 1 минг 255 нафар ўқувчига илм-фан сирларини ўргатади. Ўқувчиларнинг 135 нафари биринчи синфга қабул қилинди.

Мактаб сабоқлари “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги “Мустақиллик дарси” билан бошланди.  

–Мамлакатимизда ёшларнинг замонавий шароитда таълим-тарбия олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун кенг имкониятлар яратилган, - дейди Термиз шаҳридаги 6-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Дилдора Қосимова. –780 нафардан зиёд ўқувчи таҳсил олаётган мактабимизда янги педагогик технологияларни амалиётга кенг жорий этиш, хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш асносида ўқувчилар билимини бойитиб боришга алоҳида аҳамият қаратилган. 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА