Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда чигит ўғрилари қўлга тушди
11:45 / 2021-06-05

Қумқўрғон туманидаги “Termiz Jayxun Klaster” масьулияти чекланган жамиятининг Боғора маҳалласидаги омборхонасида сақланаётган 18 минг 480 килограмм дориланган чигитнинг 12 минг 929 килоси тунда ноьмалум кишилар томонидан ўғирлаб кетилган.

Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маьлум қилди.  

“Termiz Jayxun Klaster” масьулияти чекланган жамиятининг хабари асосида олиб борилган тезкор ҳаракатлар чоғида ўғриликни шу туманда яшовчи М.Шохрух, Т.Отабек, Х.Абдуғани, Х.Улуғбек ва М.Панжилар содир этгани аниқланиб, ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат бўйича чигит ўғриларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,

ЎзА