Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда бирламчи кўмак хоналари ташкил этилмоқда
10:37 / 2024-06-15

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази ишчи гуруҳи томонидан Сурхондарё вилоятидаги шошилинч қабул бўлимларида бирламчи кўмак хоналарини ташкил этишга тайёргарлик ишлари олиб бормоқда.

[gallery-17868]

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 10 майдаги “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилаётган мазкур бирламчи кўмак хоналари тазйиқ ва зўравонликка учраган аёллар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари олиб келинадиган хоналар ҳисобланади. Бу ерга олиб келинган фуқароларга биринчи навбатда тез тиббий ёрдам кўрсатилади. 3 кун давомида уларга “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказлари  томонидан  психолог, ҳуқуқшунос ва ижтимоий ходимлар томонидан тегишли ёрдам ва хизматлар кўрсатилади. Чуқурлаштирилган реабилитация дастурини ўташ лозим бўлган хотин-қизлар Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказига йўналтирилади. 

Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да  ўтказилган ўқув семинарида бирламчи кўмак хоналарини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА