Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда бино-иншоотлар учун компенсация пули ундирилмоқда
11:54 / 2023-06-09

Музработ тумани ҳокимлиги “Туркистон –Музработ” масъулияти чекланган жамияти биносини тегишли келишув битимига асосан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бузиш ҳамда нотурар-жой қийматини бозор баҳосида тўлаб бериш мажбуриятини олган.

Бино бузилгач, туман ҳокимияти мажбуриятни ўз вақтида бажармади. Натижада масала суд тартибида кўриб чиқилиб, тадбиркорнинг бузилган биноси учун 362 миллион сўм компенсация ундирилиши белгиланди.  

Суднинг ижро ҳужжати МИБ Музработ тумани бўлими иш юритувига қабул қилиниб, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди. Туман ҳокимиятининг ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкасса талабномалари юборилгач, тадбиркор фойдасига қарздорлик тўлиқ ундириб берилди.

–Ўзаро келишув асосида бузилган бино-иншоот ва уй-жой учун тўланиши лозим бўлган компенсация маблағи билан боғлиқ масалага оид судларнинг ижро ҳужжатлари миллий қонунчилигимиз доирасида ижро этилмоқда,– дейди Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси катта инспектори Дилафрўз Қурбонова. – Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида давлат ижрочилари суд ҳужжатларига мувофиқ воҳада фуқаролар ва тадбиркорларнинг бузилган уй-жой ҳамда бино-иншоотлари учун 3 миллиард сўм компенсация тўлови ундирилишини таъминлади.  

Вилоятда бузилгач тўланмай қолган бино-иншоот ва уй-жойлар учун компенсация маблағини ундириш давом этмоқда.  

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,  

ЎзА мухбири