ФОТОРЕПОРТАЖ
Кейинги йилларда бевосита давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мактабгача ёшдаги болажонларни мактабгача таълимга қамровини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Боғча йўқ олис ҳудудларга бориб, болаларга бепул таълим-тарбия беришга мўлжалланган “Ақлвой” автобусларининг ташкил этилгани ҳам мана шу йўлда амалга оширилган эзгу ислоҳотлардан бири саналади.
“Ақлвой” автобуслари мактабгача таълимнинг альтернатив тури бўлиб, болаларни боғчага қамраб олишга ўз ҳиссасини қўшади ва уларни мактабга тайёрлайдиган мобиль гуруҳ ҳисобланади.
[gallery-22440]
Куни кеча Сурхондарё вилоятига яна 2 та “Ақлвой” мобиль автобуслари етиб келди. Қуёш панеллари билан жиҳозланган ушбу мобиль автобуслар Бандихон ва Узун туманларидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига тарқатилди.
Олис ва чекка ҳудудлардаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш мақсадида топширилган автобуслар орқали 1 кунда 3 навбатда 48 нафар болага таълим-тарбия бериш имконияти мавжуд. Аввалроқ, вилоятга худди шундай 19 та автобус келтирилиб, олис ва чекка туманларга берилган эди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА