French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда 8273 нафар сайловчи илк бор овоз бермоқда
18:16 / 2023-07-09

ФОТОРЕПОРТАЖ

Халқимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови 9-Сурхондарё сайлов округи ҳудудидаги 861 та сайлов участкасида ҳам қизғин давом этмоқда.  

Округ бўйича сайловчиларнинг умумий сони 1 миллион 415 мингдан зиёдни ташкил этиб, улардан 8 минг 273 нафар ёш илк бор сайловда овоз бериш имкониятидан фойдаланмоқда.

[gallery-12691]

Мазкур сайлов участкасида шаҳардаги Шодлик маҳалласининг 2659 нафар фуқароси овоз бермоқда. Уларнинг 29 нафари илк бор сайловда иштирок этмоқда. 161 нафар фуқаро муддатидан олдин овоз берган.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси ҳамда Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган календар режа асосида вилоятда Президент сайловига қизғин ҳозирлик кўрилди. Аввало барча участкалар учун энг қулай бинолар танланиб, участка сайлов комиссиялари аъзолари, сайловчилар ва кузатувчилар учун зарур шароит яратилди. Барча участкалар юқори тезликдаги интернет алоқаси билан таъминланди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА