English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда 624 болага Президент совғаси топширилди
19:53 / 2023-12-29

Термиз шаҳридаги муҳташам Саньат саройида “Президент арчаси” байрам шодиёнаси бўлиб ўтди.

Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари, мустақиллик йиллари Ватанимиз тинчлиги, юртимиз осайишталиги йўлида жон фидо қилган ҳарбий хизматчиларнинг, боқувчисини йўқотган оилаларнинг уч ёшдан 15 ёшгача бўлган ўғил-қизлари, журналистлар иштирок этди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов сўзга чиқиб, болажонларни янги йил байрами билан табриклаб, уларга Президент совғаларини топширди. 

[gallery-15279]

Мамлакатимизда фарзандларнинг ҳеч кимдан кам бўлмай яшаб, улғайиши, таълим-тарбия олиб, Ватанга муносиб инсонлар бўлиб камолга етиши учун барча шароит яратилмоқда. Янги йил арафасида Президентимиз совғалари топширилиши ҳам болажонларга бир олам қувонч улашиб, уларнинг қалбини меҳр-оқибат нури билан ёритмоқда. 

Чиройли безатилган арча атрофида бўлиб ўтган байрам тадбири Қорбобо, Қорқиз ва болажонларнинг қизиқарли янги йил дастури билан янада файзли кечди. 

Вилоятда ташкил этилган “Президент арчаси” байрам тадбирларида 624 нафар болажон давлатимиз раҳбарининг совғаларини қабул қилиб олди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА мухбири