Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда 32 минг 215 нафар ёшлар мустақил ҳаётга йўлланма олди
12:09 / 2022-05-25

Сурхондарё вилоятидаги умумтаълим мактабларида ҳам “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари юксак савияда ўтказилди.

Вилоят ҳокими ва ўринбосарлари, вилоят ташкилот ва муассасалари раҳбарлари, маҳаллий кенгашлар депутатлари таълим муассасаларида бўлиб, битирувчиларни катта ҳаётга илк қадам ташлагани билан қутлаб, уларга оқ йўл тилади. 

Жорий ўқув йилида вилоятдаги 929 та умумтаълим мактабини 32 минг 215 нафар ўқувчи тамомлаб, мустақил ҳаётга йўлланма олди. Вилоят ҳокими Тўра Боболов Термиз шаҳридаги 1-умумтаълим мактабида ўтказилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этиб, Президентимизнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Мактаб билан хайрлашаётган ўқувчиларни табриклаб, келгусидаги ўқиш ва ишларига муваффақият тилади. 

Тадбирда сўзга чиққан меҳнат фахрийси Шокир бобо Хўжаев ва бошқалар сўнгги йилларда мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ёшларга қаратилаётган эътибор ҳақида атрофлича фикр юритди. Битирувчиларни “Сўнгги қўнғироқ” билан муборакбод этиб, Янги Ўзбекистон тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшадиган чуқур билимли кадрлар бўлиб камолга етишига қатъий ишонч билдирди. 

Мазкур таълим муассасасида 2 минг 500 нафардан зиёд ўқувчи таълим олади. Уларнинг 190 нафари 11 синфни муваффақиятли битирмоқда. Тадбир якунида энг фаол битирувчиларга китоблар туҳфа қилинди. Мактаб ўқувчиларининг қизиқарли концерт дастури намойиш этилди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА