Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда 15 та “Жасорат мактаби” фаолият бошлади
15:02 / 2025-09-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарёда “Жасорат мактаблари” ўқувчиларининг тантанали “Ваъда бериш” маросими бўлиб ўтди.

Юртимизда ёшларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг қалбида ватанпарварлик, мардлик ва фидойилик туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларида жами 15 та “Жасорат мактаби” фаолияти йўлга қўйилди.

[gallery-25495]

Ушбу мактабларда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг тантанали “Ваъда бериш” маросими ташкил этилди. Термиз шаҳрида ўтказилган асосий тадбирда Ангор, Жарқўрғон, Музработ, Қизириқ, Термиз туманлари ҳамда Термиз шаҳридаги “Жасорат мактаблари” ўқувчилари иштирок этди.

Таъкидлаш керак, жорий йилнинг июль ойида вилоятдаги “Жасорат синфлари”га 5-синф ўқувчилари икки босқичли танлов – тест синовлари ва жисмоний тайёргарлик асосида саралаб олинган. Танлов якунида жами 390 нафар ўқувчи ушбу мактабларга қабул қилинди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА