English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда 116 ёшли онахон овоз берди
16:58 / 2023-07-09

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилояти Денов туманидаги Ўрта қишлоқ маҳалласида истиқомат қилувчи Турсин Аввалова 1907 йилда туғилган. Пиру бадавлат онахон 684-сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнида иштирок этиши учун рўйхатга олинган.  

Сайлов участкаси аъзолари ёши улуғ сайловчининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнидаги иштирокини таъминлаб, сайлов қутисини Турсин она хонадонига олиб келди. Табаррук онахон Ватанимиз равнақи, элимиз фаровонлиги, хайрли ишлар бардавомийлигини тилаб дуо қилгач, бўлғуси давлат раҳбари учун овоз берди.

Онахоннинг тўрт авлоди, яъни 61 нафар оила аъзоси ҳам бугунги муҳим сиёсий жараёнда иштирок этди.  

[gallery-12684]

Таъкидлаш жоиз, мазкур сайлов участкада 2 минг 14 нафар сайловчи рўйхатга олинган. Улардан 93 нафари муддатидан олдин овоз берган. 8 нафар фуқаро сайлаш ҳуқуқидан илк маротаба фойдаланмоқда.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА