French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарё вилояти ҳокимлигида янги тайинловлар амалга оширилди
09:33 / 2023-03-16

Орипов Анвар Ҳомитович Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

А. Орипов 1985 йил Термиз шаҳрида туғилган. 2007 йил Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган. 2007-2010 йилларда Буюк Британиянинг Лондон шаҳри Пимлико Академияси инглиз тили курслари тингловчиси бўлган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.  

Анвар Орипов Тошкент вилояти ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги бош мутахассиси, Сурхондарё вилояти ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси бошлиғи, “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти бошқарма бошлиғи, Вазирлар Маҳкамасида шўъба етакчи мутахассиси лавозимларида ишлаган.  

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2018 йилдан буён Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавоизимида фаолият юритаётган эди.  

Исмоилов Фарҳоджон Ваҳобович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди  

Ф. Исмоилов 1970 йил Фарғона вилояти Қува туманида туғилган. 1997 йилда Фарғона политехника институтини, 2002 йилда Тошкент давлат юридик институти тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – муҳандис, ҳуқуқшунос.  

Меҳнат фаолияти давомида Фарғона шаҳар суди суд ижрочиси ва прокуратура органларида турли лавозимларда ишлаган.  

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Фарҳод Исмоилов Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.  

 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,  

ЎзА мухбири