Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарё вилояти ҳокими ёшлар билан учрашди
19:48 / 2020-12-09

Юртимизда айни вақтда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнини ёшлар иштирокисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Зотан, давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидлаганидек, бугунги кунда фақат юксак билимли, замонавий фикрлайдиган, интеллектуал ривожланган ҳамда профессионал тайёргарликка эга бўлган ёшларгина сифатли, жадал ва инновацион тараққиётнинг энг муҳим шарти ва гарови бўла олиши, айнан улар мамлакатнинг буюк келажагини таъминлаши мумкин.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳамда секторлар раҳбарларининг Термиз шаҳрида бир гуруҳ фаол ёшлар билан ўтказган учрашувида шу ҳақда сўз юритилди.

[gallery-345]

Учрашувда ёшларнинг фикр, таклиф ва мулоҳазаларини эшитиш, муаммоларини ҳал қилишга кенг имконият яратилди.

Ёшлар Термиз шаҳрида талаба-ёшлар халқаро форумини ўтказиш, махсус онлайн кутубхона яратиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, чорвачилик, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, интенсив боғ яратиш учун ер майдонлари ажратилиши, имтиёзли кредитлар олиш каби масалаларда мурожаат қилди.

Тадбирда жойида ҳал қилиш имкони бўлган мурожаатлар қаноатлантирилди. Вақт талаб этадиган масалаларни ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга зарур топшириқлар берилди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА