French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарё вилояти адлия бошқармасига янги раҳбар тайинланди
20:56 / 2021-11-27

Тайинлов

Aдлия вазирининг тегишли буйруғи билан Aбдурасулов Сунатилло Тожимуродович Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

С.Aбдурасулов 1984 йилда Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 2006 йилда Самарқанд давлат университетини, 2008 йилда Тошкент давлат юридик институти магистратура босқичини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У ўз меҳнат фаолиятини 2007 йилда Aдлия вазирлиги Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, турли масъул лавозимларда фаолият юритган.  

С.Aбдурасулов ҳозирга қадар Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.