Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар Маркази томонидан статистик маълумотлардан фойдаланиб Сурхондарё вилоятининг 2025 йил январь-декабрь ойларидаги ташқи савдо айланмаси таҳлил қилинди.
Вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 790,9 млн. долларни (республикадаги улуши 1 фоиз) ташкил қилиб, 2024 йилга нисбатан 86,2 фоиз га ошган. Ташқи савдода экспортнинг улуши 64,2 фоиз, импорт 35,8 фоизни ташкил қилган.
Сурхондарё вилояти жаҳоннинг 76 мамлакати билан ташқи савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Ташқи савдо айланмаси бўйича Афғонистон (30,2 фоиз), БАА (26,3 фоиз), Покистон (11 фоиз), Россия (9 фоиз), Хитой (8 фоиз), Қозоғистон (3,9 фоиз), Туркия (2,1 фоиз) юқори улушга эга ҳамкор давлатлар ҳисобланади.
Ташқи савдо айланмасининг 15,2 фоизи МДҲ давлатлари ҳиссасига тўғри келган.
2025 йил якунида вилоятнинг экспорт ҳажми 507,5 млн. долларни (республикадаги улуши 1,5 фоиз) ташкил қилиб, ўтган даврга нисбатан 86,2 фоизга ўсган.
Экспорт таркибида озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши – 44,7 фоиз, турли хил тайёр буюмлар 20,3 фоиз, саноат товарлари – 8,4 фоиз, хизматлар – 2,5 фоиз, ноозиқ-овқат хомашё (ёқилғидан ташқари) – 2,2 фоизни ташкил қилган.
БАА (39,6 фоиз), Афғонистон (26,1 фоиз), Покистон (12,7 фоиз), Россия (12,2 фоиз), Қозоғистон (1,9 фоиз) ва Туркия (1,3 фоиз) товарлар ва хизматлар экспорти бўйича асосий ҳамкор давлатлар бўлган.
Мева-сабзавотлар (жами экспортнинг 40,8 фоиз) ва тўқимачилик маҳсулотлари (7,4 фоиз) умумий экспортнинг қарийб ярмини ташкил қилган.
2025 йил якунида импорт ҳажми 283,4 млн. долларни ташкил қилиб, ўтган даврга нисбатан 86,2 фоизга ўсган.
Импорт таркибида юқори улушни машина ва транспорт асбоб – ускуналари (30,7 фоиз), озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар (18,5 фоиз), саноат товарлари (5,5 фоиз) ва кимёвий воситалар (4,5 фоиз) ташкил қилган.
Ўтган даврда Сурхондарё вилояти жаҳоннинг 51 та давлатлари билан товарлар ва хизматлар импортини амалга оширди. Афғонистон (37,6 фоиз), Хитой (20,6 фоиз), Покистон (8,1 фоиз), Қозоғистон (7,6 фоиз), Туркия (3,4 фоиз), Россия (3,3 фоиз), Белгия (2,7 фоиз), Германия (2,5 фоиз), Ҳиндистон (2,4 фоиз) ва БАА (2,4 фоиз) товарлар ва хизматлар импорти бўйича асосий ҳамкор давлатлар бўлган ва жами импортнинг 75 фоизи ушбу давлатлар ҳиссасига тўғри келган.
Моҳигул Қосимова тайёрлади, ЎзА