Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарё бўйлаб ҳаракатланаётган йўналишсиз таксиларда йўл ҳақи сунъий равишда оширилгани ростми?
11:06 / 2023-10-26

Журналистлар ҳолатни ўрганди

Шу кунларда Сурхондарё бўйлаб ҳаракатланаётган йўналишсиз такси ҳайдовчилари томонидан йўл ҳақининг сунъий равишда оширилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ҳолат жамоатчилик назорати ўрнатилишини, мутасаддилар ҳамда журналист ва блогерларни ҳам сергакликка чорлади.      

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан Транспорт бошқармаси ва қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида журналист ва блогерлар ҳамда жамоатчилик фаоллари учун Денов, Шўрчи, Қумқўрғон ва Жарқўрғон туманларида йўловчи ташиш хизматининг ҳолати, таксилар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-турнинг дастлабки “нишони” Денов автошоҳбекати бўлди. Денов автошоҳбекатида Термиз шаҳрига қатнайдиган йўналишли автомобиллар фаолияти, нархларнинг сунъий равишда оширилиши билан боғлиқ ҳолат ўрганилди. Ҳайдовчи ва бекат назоратчилари, аҳоли вакиллари билан суҳбат қилиниб, мавжуд вазият холисона таҳлил қилинди.  

Ўрганиш давомида аниқланишича, Термиз шаҳрига бориш учун такси ҳайдовчилари бир кишига 70 минг сўмдан олар экан.  

– Икки фарзандим Термиз шаҳридаги олий таълим муассасасида ўқийди, - дейди деновлик Шоҳсанам Отамуродова. – Ҳайдовчилар манзилга олиб бориш учун киши бошига 70 мингдан оляпти. Йўл ҳақи қимматлиги учун фарзандларим уйга тез-тез кела олмайди. Шунинг учун озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечагини таксидан бериб юбораман. Битта юборилган почта учун ҳайдовчиларга 30 мингдан  тўлайман. Бу ҳолатни мутасаддилар назоратга олса, яхши бўларди.  

Ўрганиш асносида Транспорт бошқармаси мутахассислари томонидан ҳайдовчиларнинг қонуний жиҳатдан фаолият олиб бориши борасида ҳуқуқий тушунтиришлар ҳам берилди.

Президентимизнинг 2022 йил 7 июлдаги “Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида”ги қарорида 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охиригача 4 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга транспортларда йўловчи ташишга ўзини ўзи банд қилиш, деб қаралиши ва ушбу фаолият лицензия варақаси асосида амалга оширилиши ҳақида белгилаб қўйилган. Унга кўра, ҳайдовчи, аввало, давлат солиқ инспекция ҳудудий бўлимларига бориб, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтади ва белгиланган пул миқдорини тўлаб, гувоҳнома олади. Сўнгра давлат хизматлари марказига бориб, қўлидаги гувоҳномага асосан, бир йилга тегишли давлат божи тўлаб, йўловчи ташиш лицензия варақасини олади.

Пресс-тур иштирокчилари “Денов-Термиз” йўналишида ҳаракатланаётган автобуслар фаолиятини ҳам ўрганди.  

Денов-Термиз йўналишидаги оралиқ масофа 146 километрни ташкил этиб, йўл кира нархи автобуслар учун ҳар 1 километрга 170 сўм ва микроавтобуслар учун ҳар 1 километрга 220 сўм этиб белгиланган. Йўловчиларни ташиш фаолияти билан шуғулланувчи енгил автотранспорт воситаларининг йўл кира нархлари йўловчилар оқимидан келиб чиқиб ҳайдовчи ва йўловчи ўртасида келишилган ҳолда бўлиши бўлиши белгиланган.

Денов туманидаги мавжуд ҳолат ўрганиб бўлингач, журналист ва блогерлар Шўрчи, Қумқўрғон ҳамда Жарқўрғон туман марказларидаги шоҳбекатларда ҳайдовчилар фаолияти, нархларнинг сунъий оширилиши, аҳолининг бу борадаги эътирозлари юзасидан ўрганиш олиб борди.  

Ўрганишлар давомида вазият худди Деновдагидек бўлиб чиқди. Шўрчидан Термизга таксилар йўл ҳақини бир кишига 70 минг сўм деб турган бўлса, қумқўрғонликлар 40 минг сўм, жарқўрғонликлар 25-30 минг сўм этиб белгилаган.  

Туманлар мутасаддилари, қолаверса, Транспорт бошқармаси мазкур ҳолатни бартараф этиши, аҳолига ҳамда йўналишли таксиларга қулайлик яратиш борасида тез фурсатда чора-тадбир кўришини билдирди.

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/9LGkU1VTbaw" title="Сурхондарё бўйлаб ҳаракатланаётган йўналишсиз таксиларда йўл ҳақи сунъий равишда оширилгани ростми?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА