French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхон воҳасининг инсоният цивилизациясидаги ўрни
20:19 / 2024-05-01

Сурхондарё вилоятида ўтказилаётган “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали Термиз давлат университетида “Сурхон воҳасининг инсоният цивилизациясидаги ўрни: моддий ва номоддий маданият асослари" мавзуига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция билан бошланди.

Унда Франция, Чехия, Янги Зеландия, Буюк Британия, Хитой, Тожикистон, Озарбайжон каби давлатлар олимлари ва мамлакатимизнинг етакчи олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ОАВ вакиллари иштирок этди. 

Илмий-амалий анжуманнинг тантанали очилиш маросимида Термиз давлат университети ректори, профессор А.Тошқулов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори, академик Азамат Зиё, Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори, профессор Г.Рихсиева ва бошқалар мамлакатимизда кейинги йилларда миллий қадриятларимизни улуғлаб, буюк аждодларимиздан мерос қолган ноёб моддий ва номоддий маданий меросимизни асраб-авайлаш, ёш авлод онгига чуқур сингдириш, дунёга кенг намоён этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди. Бу жараёнда қадимий Сурхон воҳасида ўтказилаётган “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали ҳам муҳим ўрин тутаётгани тўғрисида сўз юритилди. Дунёнинг кўплаб давлатларидаги тарихчи ва қадимшунослар жанубдаги воҳанинг инсоният цивилизациясида тутган ўрнини чуқур ўрганаётгани ва унинг самаралари хусусида фикр алмашилди.

- Ҳозирги даврда юртингизда миллий урф-одат ва қадриятлар эъзозланаётгани энг тўғри йўл, - дейди Франциядаги Лион университети олими Жоанна Луиллер. - Бизда ёши улуғ инсонлар қадимги фольклор санъатимиз ва анъаналаримизни яхши эслайди. Бироқ ёшларимиз миллий анъаналаримиз ва халқ ўйинларини деярли унутган. Ўзбекистонда бу анъана давом этаётгани қувонарлидир.

Конференция ялпи мажлисларида Сурхондарёнинг инсоният цивилизациясидаги ўрни ҳамда моддий ва номоддий маданият асосларига бағишланган маьрузалар тингланиб, муҳокама этилди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири