Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхон воҳасида истиқлол тантаналари
19:51 / 2022-08-31

ФОТОРЕПОРТАЖ

Юртимизнинг ҳар бир гўшасида бўлгани каби Cурхон элида ҳам мустақиллигимизнинг 31 йиллиги кенг нишонланмоқда. Бутун шаҳар тантана оғушида. “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” ғояси остида ўтаётган тадбирлар юртдошларимизга чексиз қувонч улашмоқда.

Термиз шаҳридаги Санъат саройи амфитеатрида вилоят аҳолиси ва меҳмонлар иштирокида бўлиб ўтган байрам тантанаси барчага ўзгача шукуҳ бағишлади.

Тадбирда ишлаб чиқариш илғорлари, фермер ва тадбиркорлар, нуронийлар, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари, шунингдек, Тожикистон делегацияси иштирок этди.

[gallery-8606]

Тантана аввалида вилоят ҳокими Тўра Боболов мустақиллик йилларида мамлакатимизда эришилган улкан натижалар, хусусан, вилоят ижтимоий-иқтисодий, маданий ва маърифий ҳаётида рўй берган ўзгаришлар ҳақида сўз юритди. Барчани истиқлол байрами билан қутлади.

Санъаткорлар, бадиий гуруҳлар чиқишлари даврага янада жозиба, иштирокчилар қалбига аъло кайфият бағишлади.

Термиз шаҳрининг сокин оқшомини ҳар хил ёрқин ранглардан мунаввар этган мушакбозлик барчага, шу жумладан, болажонларга қувонч, ҳайрат бағишлади.

Вилоятда байрам тадбирлари давом этмоқда.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА