ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз темир йўл вокзалида Сурхондарё вилояти туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари томонидан бир гуруҳ ҳарбий хизматга чақирилувчилар Ватан олдидаги муқаддас бурчни ўташ учун муддатли ҳарбий хизматга кузатилди.
Маросимда жам бўлган Жанубий оператив қўмондонлиги, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, Термиз ҳарбий прокуратураси, чақирилувчиларнинг яқинлари, фахрийлар, ижодкор ва санъаткорлар бўлажак юрт посбонларига юксак ишонч билдириб, уларга оқ йўл тилади.
– Менинг бобом, амаким, дадам ҳарбий соҳада фаолият олиб борган, - дейди чақирилувчи Бобур Шердонов. – Мен ҳам бугун ҳарбий хизматга йўл олиб, сулоламиз давомчиси бўлаётганимдан бахтиёрман.
[gallery-10957]
Дарвоқе, мард ўғлонлар бу ергача қанча синовлар, довонлардан ошиб келган. Энди улар ҳақиқий мардлик мактабида тобланади, ўсади, Ватанига муносиб хизмат қилади.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА