Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурункали чарчоқ синдроми (+видео)
12:43 / 2023-11-13

Ишдаги зўриқишлар, камҳаракатлик, кўп асабийлашиш, стресслар, ўз вақтида овқатланмаслик, уйқу тартибининг бузилиши каби ҳолатларнинг доимий равишда содир бўлиши организмимиздаги мавжуд қувват ресурсларининг камайиб боришига замин яратади.

Бу эса ўз ўрнида сурункали чарчоқ синдромининг пайдо бўлишига олиб келади. Сурункали чарчоқ синдроми билан оғриган беморлар, шунингдек, депрессия билан оғриган беморлар каби диққатни жамлаш, мушаклардаги оғриқлар ва уйқу муаммоларини бошдан кечиришади.  

Аммо бу шартлар ўртасида битта муҳим фарқ бор - депрессия билан оғриган одамлар ўзларининг севимли машғулотларига ҳам энергия, ҳам қизиқиш ва мотивацияга эга эмаслар, сурункали чарчоқ синдроми билан касалланган одамлар эса нимадир қилишни хоҳлашади, лекин энергия етишмаслиги туфайли қила олмайди.  

Бу ҳақида батафсил невролог Насиба Раупова дан эшитсак:  

Батафсил  

<iframe width="866" height="487" src="https://www.youtube.com/embed/25O11Z7Ol4c" title="Сурункали чарчоқ синдроми" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Энг асосийси сурункали чарчоқ синдромини даволаса бўлади. Мустақил даволанишдан кўра, шифокор назоратида бўлиш тезроқ ва яхши натижа беради. Ҳолсизликка олиб келувчи бошқа касалликлар бўлмаган тақдирдагина сурункали чарчоқ синдроми ташхиси қўйилади. Акс ҳолатда аввал асосий касалликни даволаш зарур бўлади.  

"Саломатлик сирлари" туркум видеолавҳаларини кузатишда давом этинг, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини эътиборсиз қолдирманг.  

 

М.Турдалиева, А.Аҳмедов (ЎзА)