Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёликлар байрамни уйларида нишонламоқда
16:57 / 2020-08-31

Мустақиллигимизнинг 29 йиллик байрами вилоятнинг маҳалла ва қишлоқларидаги оилаларда кўтаринки руҳда давом этмоқда.


Президентимизнинг Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган байрам тадбиридаги табригини Сурхондарёлик фаоллар Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройи ёнидаги сўлим боғда онлайн тинглади.

Тадбирда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, вилоятдан Олий Мажлисга сайланган сенаторлар ва маҳаллий кенгашлар депутатлари, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, давлат мукофотлари совриндорлари, нуронийлар, ёшлар иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари бу йил мамлакатимизда эришилаётган ютуқларни чуқур таҳлил қилиб, дунёга чанг солган коронавирус пандемияси даврида аҳолининг соғлиги ва ҳаётини асраш ҳамда иқтисодиётимизни тиклаш, одамларга ишлаб даромад топиши учун шароит яратиш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилгани, карантин чекловларига қарамай, саноат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш изчил давом эттирилганини алоҳида таъкидлади.

Сурхондарё вилоятида ҳам бу борада сезиларли натижаларга эришилмоқда. Жумладан, воҳанинг инвестиция дастури доирасида жорий йилнинг олти ойида 1 063,3 миллиард сўмлик 168 та саноат лойиҳаси амалга оширилиб, 3 минг 242 та иш ўрни яратилди. Қишлоқ хўжалигида 9 триллион 179,9 миллиард сўмлик ялпи маҳсулот ишлаб чиқарилди. Қурилиш, сервис ва хизмат кўрсатиш соҳаларини юксалтиришда ҳам салмоқли натижаларга эришилаётир.

Давлатимиз томонидан кўрилган чора-тадбирлар пандемия шароитида воҳани ҳар тарафлама юксалтиришда муҳим омил бўлди. Гипсакартон, ойнага ишлов бериш ва бошқа қатор янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Айни пайтда бу борадаги ишлар давом эттирилиб, керамик маҳсулотлар, жунни қайта ишлаш орқали фармацевтика учун ноёб хом ашё – ланолин олиш, керамзит каби ўнга яқин турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

– Президентимиз табригида ҳозирги синовли дамларда ҳам мамлакатимизда эришилаётган ютуқлар чуқур таҳлил қилиб берилди, – дейди Термиз давлат университети ректори, сенатор А.Тошқулов. Жаҳон иқтисодиётига жиддий таъсир этган пандемия шароитида амалга оширилаётган бундай улуғвор ишларнинг барчаси ўз вақтида кўрилган оқилона сиёсатнинг амалдаги самарасидир. Буларнинг барчаси халқимиз фаровонлиги ва мустақил юртимиз ободлиги учун хизмат қилаётгани аҳамиятлидир.

Мустақиллигимизнинг 29 йиллик байрами вилоятнинг маҳалла ва қишлоқларидаги оилаларда кўтаринки руҳда давом этмоқда.

photo_2020-08-31_16-50-20.jpg

photo_2020-08-31_16-50-22.jpg

photo_2020-08-31_16-50-23.jpg