Сурхондарёда вилоят мактабларига 45 мингдан ортиқ китоб тарқатилди
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан вилоятдаги 921 та умумтаълим мактабига 45 мингдан ортиқ 50 номдаги бадиий адабиётлар ҳамда ўзбек ва рус тилларидаги турли эртак китоблар тарқатилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан вилоятдаги 921 та умумтаълим мактабига 45 мингдан ортиқ 50 номдаги бадиий адабиётлар ҳамда ўзбек ва рус тилларидаги турли эртак китоблар тарқатилди.
Таъкидлаш керак, жорий йилнинг январь ойида вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси томонидан ташкил этилган “Китоб карвони” лойиҳаси доирасида ҳам умумтаълим мактаблари кутубхонасига 50 мингта 55 номдаги бадиий адабиётлар етказилган эди. Бундан ташқари, февральва март ойларида ҳудудларда “Ўзим ўқиган ва фарзандим ўқиётган мактабга китоб совға қиламан”, “Китоб — келажак пойдевори” шиорлари остида ўтказилган китоб-савдо ярмаркалари доирасида 45 минг дона китоб таълим масканларига тақдим этилган.
Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижроси доирасида ташкил этилаётган бу каби тадбирлар умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, мутолаа маданиятини шакллантириш, ёшлар маьнавиятини юксалтиришга йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир.
Шаҳар ва туманлардаги барча умумтаьлим мактабларига тенг миқдорда тақсимланган 500 миллион сўмлик навбатдаги “Китоблар карвони“ вилоят халқ таьлими бошқармаси вакиллари ҳамроҳлигида белгиланган манзил томон йўл олди.