Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда тест синовларида 107 мингга яқин абитуриент иштирок этади
11:17 / 2020-08-25

Вилоят ҳокими Тўра Боболов пандемия шароитида тест синовлари ўтказиладиган стадионларда бўлиб, тайёргарлик ишлари билан танишди.


Сурхондарё вилоятида олий таълим муассасаларига кириш учун бўлажак тест синовлари “Алпомиш”, “Сурхон” спорт мажмуаси, Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармасининг футбол майдонларида ўтказилади.

Жорий йилнинг 2 сентябридан бошлаб икки сменада ташкил этилиши мўлжалланаётган имтиҳонни 12 кунда якунлаш кўзда тутилмоқда. Бунинг учун ҳар сменада 4 минг 470 абитуриент ўз билимини синовдан ўтказади.

Вилоят ҳокими Тўра Боболов пандемия шароитида тест синовлари ўтказиладиган стадионларда бўлиб, тайёргарлик ишлари билан танишди.

Бу йил воҳадаги олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун 107 мингга яқин йигит-қиз ҳужжат топширган. Ҳудудларда абитуриентларни тест синовларига олиб келиш, яшаш жойларига олиб бориб қўйиш учун махсус автобуслар ажратилади. Поезд қатнови йўлга қўйилади. Имтиҳон жараёнлари онлайн трансляция қилинади. Кузатиш истагида бўлган ота-оналар учун ҳам қулай шароит яратилади.

Айни пайтда тест синовлари ўтадиган ҳудудларда абитуриентлар учун барча қулайлик яратилмоқда. Стадионлар тегишли тартибда жиҳозланиб, замонавий видеокузатув қурилмалари, шахсни идентификация қилиш ускуналари ўрнатилаётир.

Вилоят раҳбари мутасаддиларга кириш имтиҳонларини карантин талабларига риоя этган ҳолда очиқ ва ошкора ўтказиш юзасидан зарур топшириқларни берди. Дезинфекцион ва кириш-чиқиш йўлаклари, кузатув мосламаларини белгиланган меъёрларга мувофиқ ҳозирлаш ва ўрнатиш бўйича тегишли тавсияларни билдирди.

photo_2020-08-25_11-16-05.jpg

photo_2020-08-25_11-16-11.jpg