French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда фуқароларга йил бошидан буён 200 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди
14:00 / 2020-08-28

Ўтган қисқа давр мобайнида ҳосил бўлган бу рақамлар ушбу хизматларга бўлган эҳтиёжнинг қай даражада юқори эканлигидан далолат.


Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси ҳамда унинг туман, шаҳар марказлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жисмоний ва юридик шахсларга 200 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига кўра Давлат хизматлари марказлари орқали фуқароларга кўрсатиладиган хизмат турлари яна тўрттага ошди.

Хусусан, 2020 йилнинг 1 июнь кунидан фарзанд туғилганида бериладиган бир марталик нафақа, дафн маросими учун нафақа тайинлаш, пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотнома, пенсия ҳамда нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига тақдим этила бошланди.

Вилоят давлат хизматлари бошқармаси ҳамда унинг туман, шаҳар марказлари томонидан фарзанд туғилганида бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш хизмати бўича 6 минг 374 та, дафн маросими учун нафақа тайинлаш хизмати бўйича 1 минг 567 та, пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида ҳамда пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш хизматлари бўйича 5 минг 751 та давлат хизматлари кўрсатилган. Ўтган қисқа давр мобайнида ҳосил бўлган бу рақамлар ушбу хизматларга бўлган эҳтиёжнинг қай даражада юқори эканлигидан далолат.

–Бугунги тезкор давр одамларни ўйлантираётган муаммо ва юмушларни ҳам қисқа фурсатларда ижобий ечишни тақозо этади, - дейди Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси бош маслаҳатчиси Бекзод Шаметов. – Давлат хизматлари марказлари айнан ушбу мақсад – фуқароларнинг вақтини тежаш, уларни идорама-идора навбат кутиб юришини олдини олиш, қоғозбозликни камайтириш каби қулайликларни яратиш йўлида фаолият юритмоқда.

3.jpg

5.jpg

6.jpg