French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда фаол ёшлар 1000 оилага озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди
16:09 / 2020-05-02

– Кўзга кўринмас ёв дунёда ишсизлар, кўмакка муҳтож оилалар сонини оширди,­ – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят кенгаши раиси Ш.Олимов.­


Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят кенгаши ва туман шаҳар бўлинмалари, “Ёшлар ­келажагимиз” жамғармаси вилоят бўлими ҳамда жамғармадан имтиёзли кредити асосида ўз бизнесини ривожлантираётган ёш тадбиркорлар 1000 та эҳтиёжманд оилага юз миллион сўмликдан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотларини топширди.

“Юртга елкадош, халққа мададкормиз” шиори остида ташкил этилган саховат карвони Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази биноси олдидан жойларга етказиб бериш учун белгиланган манзил томон йўл олди. Озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш, юклаш ва ташиш карантин қоидаларига қатьий риоя этилган ҳолда санитария-гигиена талаблари асосида амалга оширилди. Бунинг учун транспорт воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари жойланган қутилар сифатли дезинфекция қилинди. Бу ишларнинг барчасини кўнгилли йигит-қизлар бажарди.

– Кўзга кўринмас ёв дунёда ишсизлар, кўмакка муҳтож оилалар сонини оширди,­ – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят кенгаши раиси Ш.Олимов.­ – Бу жараён бизнинг мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Гарчанд халқимизни бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва иқтисодиётимизни қўллаб-қувватлаш учун давлатимизнинг имконияти етарли бўлса-да, муборак Рамазон ойида бошланган ушбу эзгу ҳаракат халқимизнинг аҳиллик, меҳр-мурувватлилик, саховатпешалик каби улуғ фазилатларини кенг тараннум этаётгани билан аҳамиятли бўлмоқда. Синовли бу кунларда биз ёшлар ҳам имкониятимиз даражасида ногиронлиги бор, вақтинча ишламаётган ҳамда кўмакка муҳтож 1000 оилани қўллаб-қувватлаб, руҳлантиришни ўз бурчимиз, деб билдик.

Фидойи ёшлар томонидан ғамланган ўсимлик ёғи, гуруч, шакар, ун, қуруқ чой, макарон шунингдек, картошка, пиёз каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эҳтиёжманд инсонлар хонадонига топширишда вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлими вакиллари ҳам иштирок этди.

Термиз шаҳридаги Гулистон маҳалласида яшайдиган Х. Нормуродов бу йил 77 ёшни қарши олмоқда. Умрининг энг кучга тўлган 45 йилини шаҳар “Тез тиббий ёрдам” бўлимида ҳайдовчилик билан ўтказиб, кўплаб оғир беморларга ўз вақтида бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилиши ва соғлом ҳаётга қайтишига сабабчи бўлган отахон бир неча йилдан буён тўшакка ётиб қолган. Фазилатли ойда ёшлар иттифоқи фаоллари ҳамда вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси мутасаддилари Хўшмурод бобо хонадонида бўлиб, холидан хабар олди. Оиласига аталган озиқ-овқат маҳсулотларини топширди. Дардига шифо тилаб, рухини кўтарди.

Қисмат экан тўшакда қолдим,­дейди Х. Нормуродов.­Муқаддас Рамазон ойида йўқлаб келганларингиздан ўзимни тетик ҳис этяпман. Касалманд одам ҳаётга, дарддан тезроқ тузалиб кетишига умид билан яшар экан. Илоҳим, ҳеч ким бемаврид касал бўлмасин. Юртимизга келган офат тезроқ чекиниб, унга чалинганларга ҳам Яратганнинг ўзи шифо берсин. Муборак кунларда мендан хол-аҳвол сўраб келаётганларга узоқ умр, хотиржам ҳаёт ва тўкинлик тилаб, дуо қиламан. Ёшу-кексага бирдек ғамхўрлик кўрсатаётган Президентимизнинг боши омон бўлсин.

Ёшлар иттифоқининг саховат тадбири вилоятнинг олис ҳудудларидаги эҳтиёжманд оилаларга ҳам етказиб берилмоқда.