Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда етти бемор соғайиб, инфекциядан тузалганлар 11 нафарга етди
21:47 / 2020-04-26

Сурхондарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида коронавирусдан тўлиқ соғайган етти нафар бемор реабилитацияга чиқарилди.


Сурхондарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида коронавирусдан тўлиқ соғайган етти нафар бемор реабилитацияга чиқарилди.

Уларнинг барчаси жорий йилнинг 28 март куни Москва-Термиз чартер рейси билан вилоятга келиб, карантин муддатини ўтаётганида касаллик аниқланган фуқаролардир.

02 (2).jpg

01.jpg

Касалликдан буткул соғайганларнинг энг кичиги 20, каттаси 34 ёшда бўлиб, икки нафари Сурхондарё, бир нафари Қашқадарё, Фарғона, Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятилик юртдошларимиздир.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидан маълум қилишларича, айни пайтда мазкур шифохонада 22 бемор даволанмоқда. Барчасининг аҳволи қониқарли. Яқин кунларда касалликдан тўлиқ тузалган яна бир гуруҳ юртдошларимизни тантанали кузатиш мўлжалланмоқда.

03.jpg

08.jpg

Самарали даволаш усуллари ёрдамида дарддан бутунлай фориғ бўлган ватандошларимиз вилоят ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида кузатилди.