Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда 1 минг 938 фермер хўжалиги қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтди
10:58 / 2019-10-03

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида Президентимизнинг 2019 йил 27 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ўтказилди.


Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида Президентимизнинг 2019 йил 27 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ўтказилди.

Унда тадбиркорлик субъектлари, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази ҳисобчилари, давлат солиқ хизмати органларидан уларга бириктирилган ходимлар, импортёр корхоналар раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Ф.Умаров мамлакатимизда инвестициявий муҳитни янада яхшилаш, адолатли рақобат тамойилларини жорий этиш, солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш амалиётини тартибга солиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳоли фаровонлигини таъминлашда муҳим омил бўлаётганини алоҳида таъкидлади. Хусусан, ўтган йили воҳада 274 қўшилган қиймат солиғи тўловчи хўжалик юритувчи субъект фаолият юритган бўлса, айни пайтда уларнинг сони 4 минг 317 тага етиб, жорий йилнинг ўтган даврида бюджетга 545,5 миллиард сўм қўшилган қиймат солиғи йўналтирилди.

Мазкур фармонда 2019 йил 1 октябрдан бошлаб, суғориладиган ер майдони 50 гектардан ошган фермер хўжаликлари, шу йилнинг 9 ойи якуни билан товар айланмаси 1 миллиард сўмдан ошган фермер хўжаликлари ҳамда 2019 йил пахта ҳосили етиштираётган фермер хўжаликлари 1 октябрдан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиши шунингдек, шу даврда ер майдони 50 гектарга етмаган ёки пахта хом ашёси етиштирмаётган фермер хўжаликларининг ихтиёрий равишда ҳам қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиши белгилаб қўйилган. Шунга мувофиқ 1 октябрдан вилоятда 1 минг 938 фермер хўжалиги қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтди. Уларнинг бухгалтерия ҳисоботларини тўғри юритишларига амалий ёрдам кўрсатиш учун ҳар 10 тасига бир нафардан давлат солиқ идораларининг малакали ходимлари бириктирилди. Қўшилган қиймат солиғи тўловчи фермерларнинг бухгалтерия ҳисоботларини юритаётган “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази“ ходимларига таъминотчи корхоналар томонидан бериладиган ҳужжатларнинг ўз вақтида олинишига тегишли ёрдам кўрсатиш мақсадида давлат солиқ идораларининг икки нафардан малакали ходимлар бириктириб қўйилди.

Семинарда соҳа янгиликларига оид ўқув қўлланмалари тарқатилди. Мутахассислар иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.